Вероника Сидельниковадан «Муза» хамиридан уй сомсаси

Муаллиф: Вероника Сидельникова, Мария Сидельникова

Ассалому алайкум, менинг исмим Вероника Сидельникова, менинг ешим 9да. Мен хамир билан ишлашни жуда хам яхши кураман ва Музанинг тайер хамиридан пиширилган пиширикларнинг мазали ва катламли чикиши жуда екади.

Биз онам билан биргаликда  тез-тез пишириб турамиз. Хар сафар узимиз янги рецептлар ихтиро киламиз ва такрорланмасликка харакат киламиз. Мен ушбу конкурс учун  пишлок ва кукатли сомса тайерладим (балки анъанавий сомсага ухшамасдир). Рецепт жуда  оддий, лекин таъми –МММ!

Севимли онамга совга учун курашишга имконият берганингиз учун рахмат!

Масалликлар:

1пачка Муза хамири (0,5гр)

100гр ун (хамир ейилганда столга епишмаслиги учун урвок)

 

Аралашма:

1пачка Кашар пишлоги(0,2гр)

3та тухум

1бог кашнич кукати

Таъбга кура туз (1/4кич.кошик)

 

 

Кушимча:

Ош кошик усимлик еги (листга суртишга)

 

Тайерланиши:

1) Олдиндан пишлокни муздек жойда котириб оламиз ва киргичнинг каттарок тишидан утказамиз.

2) Кукатни ювиб,куритиб майда килиб туграймиз

 

3) Майдаланган пишлок ва кукатни тогорачада аралаштириб оламиз.

 

4) Стол устига ун сепамиз ва Муза хамирини куямиз

5) Хамирни 1-2мм калинликда еямиз.

 

6) Хамирни 7-8см кенгликдаги ленталарга кесамиз.

 

7) Сунг у ленталарни квадрат холатига келтириш учун  перпендикуляр тарзида яна 7-8см кесамиз.

8) Тогорачадаги пишлок ва кукатли аралашмага 2та тухум ва 1та тухум окини(1та тухум сариги тайер махсулот устига суртиш учун колдирилади)ва таъбга кура туз соламиз.

 

9) Аралаштирамиз.

 

10) Аралашмани квадрат холидаги хамирлар уртасига куямиз

 

11) Сомсаларни тугамиз:

А) Бир бирига диоганал карама карши булган бурчакларни бирлаштирамиз

 

Б) Колган икки бурчак хам бир бирига епиштирилади

 

В) Очилиб колган хамир четларини яхшилаб чимчилаб куямиз ва олдиндан егланган(епишмаслиги ва теги куймаслиги учун) листларга терамиз.

 

 

12) Олдиндан 180градусда киздирилган печда 15-20минут давомида пиширамиз.

 

13) Тайер булганидан сунг печдан оламиз ва иссиклигида сомсалар ялтираб туриши учун  тухум саригини суртамиз.

14) Сомсалар кайнок холда каймок еки сметана билан бирга тортилади. Ва албатта иссик ширин чой билан унданда мазали булади.

Расмларга олиш ва безатишларга ердамлашганлари учун онамларга рахмат.

 

Екимли иштаха!

  • Evgeniy Sklyarevskiy

    Описание рецепта — 4
    фото — 4
    Мастерство и оригинальность — 4

  • Фарогат Хайдарова

    Описание рецепта — 5
    фото — 3
    оригинальность — 3

  • Наргиза Кодирова

    Описание рецепта — 5
    фото — 3
    оригинальность — 4