Умида Атаметовадан ноодатий рецепт

Муаллиф: Умида Атаметова

Ассалому алайкум, Мен бугун узимнинг ноодатий сомса рецептимни сизлар билан булишмокчиман. Ноодатийлиги шундаки, Бу сомса ер ноки ва балик филесидан тайерланган.Мен ер нокидан куп нарсалар пишираман. Ва факат умр йулдошим учун. Ер ноки кондаги шакар микдорини камайтиради, канд касали борлар учун жуда фойдали. «Муза» хамиридан менинг сомсам жуда енгил, майин ва мазали чикади. Мен бугун умр йулдошим учун ер нокидан , фарзандларим учун эса ковокдан сомса тайерлайман.

Сизлар билан ноодатий, фойдали ва пархезли рецепт билан булишаман.

Тайерлаш учун керакли махсулотлар:

  1. 1 пачка «Муза» хамири 500гр
  2. 400 гр балик филеси(товук филеси хам булаверади)
  3. 200 гр сут
  4. 300 гр ер ноки
  5. 1 дона пиез
  6. 50 гр кунгабокар еги
  7. Бир чимдим кора мурч
  8. Таъбга кура туз
  9. 1 дона тухум

Балик филесини терисидан ажратамиз.

Балик филесини катта самонча шаклида туграймиз.

 

Идишга соламиз ва устидан сут куямиз. 15 минутга колдирамиз. Сутга буктирилган балик филеси яна хам майин ва мазали булади.

Ювиб куритилган ер нокининг пустини артамиз.

Ер ноки майда сомон шаклида тугралади.

Пиезни тозалаймиз ва майда туграймиз.

Хаммасини навбат билан идишга соламиз. Олдин пиез соламиз, сунг майдаланган ер нокини соламиз. Хаммасини аралаштирамиз.

Сутга буктирилган балик филесини сикиб оламиз ва ярим тайер аралашмага кушамиз. Таъбга кура туз, майдаланган кора мурч ва кунгабокар егини кушиб яхшилаб аралаштирамиз. «Муза» хамиримиз учун бизнинг мазали, фойдали аралашмамиз тайер.

500 гр ажойиб «Муза» хамиримизни олиб туртбурчак шаклида еямиз. Сунг зич килиб рулет килиб ураймиз.

Думалок булакларга буламиз ва катламлари куринадиган килиб кафтимиз билан пачоклаймиз. Хамирларимизни четлари юпкарок, уртаси калинрок килиб жувалаймиз. 10 та катта ва 10 та кичик юмалок хамирлар ясаймиз. Катта хамирлар устига аралашмамиздан тулдириб соламиз ва кичик юмалок хамиримиз билан устини епамиз.

Бизда юмалок худди оби нон каби сомсалар хосил булди. Хамир четларини урган каби чимчилаб чикамиз. Хамир четларини хар хил усулда: бугдойча, учбурчак, квадрат ва овал шаклида уриш мумкин.

Тайер сомсаларни егланган печ листига терамиз ва устига тухум суртамиз. Чиройли ва мазали булиши учун кора мурч сепамиз. 200 градусда киздирилган печга 30-35 дакикага куямиз.

Екимли иштаха! Сомсаларимиз зур чикди.

«Муза» хамирлари билан сомсаларимиз жуда чиройли ва мазали.

Ичидаги аралашма эса майин ва мазалидир. Мен бу сомсани канд касали борларга тавсия киламан!