Рустамов Абрордан «Тезпишар сомса»

Муаллиф: Рустамов Аброр

Ассалому алайкум ҳурматли «Муза» жамоаси. Менинг исмим Аброр. Мен 22 ёшдаман. Отам билан баъзан байрамларда онамларга ошхонада кўмаклашамиз. Шундай экан, биз отам билан ўзимиз ихтиро килган оилавий рецептимизни Сиз билан бўлишишга қарор қилдик. Ва албатта онамларга совға ютиб олиш учун. Ўзингизга маълумки эркаклар хамир тайерлай олишмайди, шунинг учун сизнинг «Муза» хамирингиз биз учун биринчи ёрдамчи. Сизнинг «Муза» хамирингиз билан ҳар кандай сомса зўр чиқади.

Бизнинг рецептимиз оригинал. Оригиналлиги шундаки, ҳамма маҳсулотлар ярим тайердир. Фақат ишлов бериш ва пишириш лозим. Биз сомсамизни «Тезпишар сомса» деб номладик.



Бунинг учун бизга 2 пачка «Муза» хамири, 2 кг тайер маринадланган товук оёқчалари (албатта майдалари) керак.

1 дона тухум (сомсалар устига суртишга), сомса устига сепиш учун озгина оқ кунжут.

«Муза» хамирини оламиз ва квадрат шаклида ёямиз. Сўнг 3 см кенгликдаги ленталар кесамиз.

Товук оёқчаларини унг кулимизга оламиз ва чап кулимиз билан лента шаклидаги хамирларимизни соат стрелкалари йуналишида айлантириб ураб чикамиз.

Навбат билан егланган листларга терамиз.

1 дона тухумни купиртириб сомсалар устига сурамиз ва яхшилаб кунжут сепамиз.

190 градусда киздирилган печга куямиз.

Бизнинг сомсалар 10-15 дакикада тайерланади, 50 дакика давомида пиширилади.

 

Жуда хам мазали сомсаларни Сиз хам тайерлаб куринг, афсусланмайсиз. «Муза» хамири майин, юмшок, катламли ва мазалидир, маринадланган товук оекчалари эса, МММ… !!!

Екимли иштаха!!!