Портова Ольгадан сомса

Муаллиф: Портова Ольга

Энг аввало ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи Муза савдо белгисига юқори сифат ва ҳамёнбоп нархлар учун ўз миннатдорчилигимни билдирман, у ишлайдиган оналар вақтини жуда тежайди.

Вақт зиқ, аммо оиладаги эркакларни уйдаги кунлик маҳсулотлардан тайёрланган мазали ва ҳар хил таомлар билан қорнини тўйғизиш керак бўлганда Муза савдо белгисининг сомса учун мўлжалланганган хамири қўл келади.

Гўштли думалоқчалар.

Бизга керак бўлади:

  • 1 дона сомса учун Муза хамири
  • Қийма- 300гр
  • Пиёз- 2та ўртача катталикдаги-тахминан 100-120 гр-майда тўғралади
  • Туз, зираворлар
  • Суртиш учун 1 та тухум
  • Тайёрланиш вақти:
  • Тайёргарлик-10 дақиқа
  • Тайёрланиши-15 дақиқа
  • Пишириш -35-40 дақиқа
  • Жами- 65 дақиқа

Тайёрланиши:

1. Масаллиқларни тайёрлаймиз, қийма+майда тўғралган пиёз+туз+зира+мурч.
Печни 200 градусгача қиздирамиз

2. Хамирни аввалдан музидан эритиб оламиз ва катта тўртбурчак шаклида ёямиз

3. Уни ингичка узун ленталар шаклида кесамиз. Олдиндан тайёрланган аралашмани бўғирсоқ шаклидек думалоқлаб оламиз

4. Аралашмадан бўлган бўғирсоқларни лента билан аралашма кўринмай қолгунгача ўраб чиқамиз

5. Тайёр думалоқчаларни пишириш учун пергамент қоғози солинган листга териб чиқамиз

6. Кўпиртирилган тухум ёки тухум сариғини сурамиз= озгина миыдорда сув ёки сут

7. Қиздирилган печда 7-10 дақиқа пиширамиз, сўнг ҳароратни 170 градусга пасайтирамиз ва тайёр бўлгунча пиширамиз

8. Бу вақт ичида сабзавот ва кўкатларни тўғраб салат тайёрлаймиз ва думалоқчаларни иссиқ ҳолида дастурхонга тортамиз

 

  • Наргиза Кодирова

    Описание рецепта — 3
    фотографии — 5
    оригинальность — 5