Шахноза Равшановадан сомса

Муаллиф: Шахноза Усманова

 

Салом менинг қадрдонларим!

 

Ким сомсани ёқтирмайди? Шахсан мен ундайларни билмайман. Менинг оилам аъзолари ҳам бундан истисно эмас, айниқса мен томонимдан уй шароитида тайёрланган сомса ҳақида сўз кетганда.

 

Демак бошладик!

1. Пишириш давомида ҳеч нарсани эсдан чиқармаслик учун барча масаллиқларни тайёрлаб оламиз.

 

  • “МузА” хамири
  • 500 гр мол гўшти
  • 3 та ўртача пиёз
  • 2 та аччиқ дунган қалампири
  • 1 та картошка
  • 1 та тухум
  • урвоқ учун ун
  • сарёғ
  • катта қошиқда уюм бўлмаган туз
  • қора мурч, зира, седана

 

2. Картошка ва гўштни тезлик билан кубик шаклида тўғраб олдик, пиёзни кўзимизни ёшлантрмасли учун унданда тез тўғрадик ва доира шаклида тўғралган яшил гармдрини қўшдик. Ваниҳоят майдаланган қора мурч, зира ва туз менинг чиройли тасвирланган таомимнинг ажойиб нақшларини беркитди.

3. Бу босқич энг одий босқич! Барча тўғралганларни аралаштирамиз. Аччиқ яшил қалампирнинг ҳидини жуда яхши кўраман!

4. “МузА” хамирини очамиз ва уни тўртбурчак бўлакларга бўлиб чиқамиз. Тўртбурчак бўлакларни ун сепилган столга қўямиз.

5. Хамирни жуда юпқа бўлмаган ҳолатда ёямиз.

6. Тўртбурчак шаклида ёйилган хамирларни столга териб чиқамиз ва ҳар бирининг ўртасига ярим чой қошиқдан сарёғ қўйиб чиқамиз. Ишонинг сарёғ сомсанинг янада мазали бўлибчиқишида ёрдам беради.

7. Сўнгра аралашмани хамир устига соламиз ва хамир четларини марказга олиб келган ҳолда, думалоқ шаклда тугамиз.

8. Бу босқичда печни 190 градусгача қиздирамиз. Сомсаларни силикон гиламчага жойлаб чиқамиз. Агар Сизда бундай гиламча бўлмаса, ёрдамга оддий фолга келади. Санчқи ёрдамида аралаштирилган тухумни сомса устидан суртамиз..

9. Ҳар бир сомсанинг ўртасига седана сепамиз ва 190 градусгача қиздирилган печга 40 дақиқага қўямиз

Ва ниҳоят, сомсамиз тайёр!!! Озгина фантазияни ишга солиб фақат ошқозонни эмас, балки кўзларни ҳам қувонтирса бўлади. Ахир, А.П.Чехов айтаганидек, “Хақиқат ва гўзаллик ҳар доим инсон ҳаёти ва умуман бу дунёда энг асосийси бўлган”.