Зокирхонова Гулнорадан қовоқли аралашмадан қатламли сомса

Муаллиф: Зокирхонова Гулнора

Куз – қовоқ мавсуми, шунинг учун ҳам бизнинг уйимизда ҳар доим бу сабзавот бўлади. Бизнинг оиламизда қовоқни ва ундан тайёрланган таомларни жуда яхши кўришади. Энг севимлиси эса бу қовоқли сомса. Сомса жуда ширин ва мазали чиқади, агар унга аччиқ қаримдори қўшилса ҳақиқий бомба бўлади. Албатта унинг хамири “Муза” бўлиши керак. Сизларга шакли қовоқни эслатувчи қовоқли сомсамни тақдим этмоқчиман.

Масаллиқлар:

  • “Муза” қатламли хамири
  • Қовоқ – 0,5 кг
  • Пиёз – 4-5 дона
  • Ички мол ёғи – 50 гр (ҳоҳишга қараб)
  • Қизил, қора мурч, таъбга кўра зира

 

1. Барча маҳсулотларни кичкина кубик шаклида тўғраймиз ва зираворлар билан аралаштирамиз

2. Хамирни олиб колбаса шаклига келтирамиз

3. Хамирни қандай сомса тайёрламоқчилигимизга қараб яъни агар кичкина сомса қилмоқчи бўлсак кичик бўлакларга, катта сомса бўлса катта бўлакларга бўламиз. Катта бўлаклардан 11 та сомса чиқади ва мен катта сомса қиламан.


4.
Хамирларни юпқа доира шаклида ёямиз

 

5. Аралашмани соламиз ва думалоқ шаклда тугамиз

6. Сўнгра ип ёрдамида сомсаларга қовоқ шаклини берамиз (иложи борича оқ ва қалин ип бўлсин. Мен яхши кўриниши кўриниши учун қизил ипдан фойдаландим). Ипни олиб, бир учидан бошлаб, сал босган ҳолда расмда кўрсатилгандек ўраб чиқамиз.

7. Листга тахлаймиз, тухум сурамиз ва 200 градусгача қиздирилган печда 30 дақиқа пиширамиз.


8.
Қовоқ шаклини олиб пишган сомсалардан секингина ипни олиб ташлаймиз.

 

Барчани чойга чақирамиз ва ёқимли иштаха.

  • Evgeniy Sklyarevskiy

    Описание рецепта — 3
    фото — 5
    Мастерство и оригинальность — 5+ — прикольные дольки с никами!

  • Фарогат Хайдарова

    Описание рецепта — 4
    фото — 5
    оригинальность — 5

  • Наргиза Кодирова

    Описание рецепта — 3
    фото — 5
    оригинальность — 5