Ковокли «Менинг Музам» катламли сомсаси

Муаллиф: Валерия Салахутдинова

Якинларни хайрон колдирмок ва эркаламок ҳамда уларнинг иштаҳаларини очиш оддий масала эмас, лекин жуда кизикарли. Уй бекалари ҳар бир егуликни чиройли ва ноанъанавий тарзда тайерлаб тортик этишга ҳаракат киладилар. Бунинг учун асосийси «Муза» тайер хамирлари кул келади ва илҳомлантиради.

Эътиборингиз учун анъанавий, лекин атиргул куринишидаги катламли ковок сомса тайерланишини такдим этаман. «Муза» хамирлари туфайли бу сомса жуда майин ва мазали чикади.

Шундай килиб бизга керакли махсулотлар:

  • 1 пачка «Муза» катламли хамири
  • 300 гр ковок
  • 4 та пиез
  • туз, мурч, зира

1. Олдин ичига солинадиган аралашмани тайерлаб оламиз. Ковокни ювиб, пустини артиб, киргичнинг катта тишидан утказамиз.

2. Пиезни пустини тозалаб, ювиб, майда кубик килиб туграймиз еки блендер ердамида майдалаймиз, ковокка аралаштирамиз. Туз, мурч, зира кушамиз. Аралаштирамиз.

3. Энди хамир билан ишлашга киришамиз. Хамирни эрталабдан хона хароратида эритамиз. Ун сепиб еямиз.

4. Стакан ердамида айланалар кесиб оламиз.

5. 4 булак хамирни четлларини устма уст килиб куямиз.

6. Уртасига аралашмани соламиз.

7. Рулет шаклида ураймиз.

8. Уртасидан булинади. Паст кисми еки асосий кисмига «атиргул» четларини каттимлаймиз. Агар айланмалар кесиб олинганидан сунг хамир оралиги жуда кенг булса, кичик айланмалар кесиб олиб «гунчалар» ясаш мумкин.

9. Егланган листга териб 180градусда киздирилган печга 30минутга куямиз.

10. Печга куйилгач 10минутдан сунг, хамир узини ушлаб олганидан сунг сомсаларни олиб тухум саригини суртамиз. Ва колган 20 минут давомида яна пиширамиз. Екимли иштаха!

  • Evgeniy Sklyarevskiy

    Описание рецепта — 3 – хотелось бы поподробнее
    фото — 4
    Мастерство и оригинальность — 5 – прикольные розетки!

  • Фарогат Хайдарова

    Описание рецепта — 4
    фото — 5
    оригинальность — 5

  • Наргиза Кодирова

    Описание рецепта — 3
    фото — 4
    оригинальность — 4