“Мазали сомса фақат МузА билан” танлови ғолибларининг тақдирланиши!!!

Ўтган шанба куни “Мазали сомса фақат МузА билан” танловимиз ғолибларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унинг қандай ўтгани билан кизикаяпсизми?

Маросим мазали, дўстона ва жуда қувноқ кайфиятда ўтди,  иштирокчиларимиз тайёрлаган пишириқлардан  таралган ажойиб ҳидни айтмайсизми! Мазасичи…Ммм ҳали ҳам иштахани қитиқлайди.

Сизларни воқеа жойидан тайерланган фотолавхалар билан танишиб чиқишга чорлаймиз.

Бизнинг ғолиб ва ғолибаларимиз ўзлари билан маҳсус, танловда ғолиб бўлишларига ёрдам берган сомсаларидан олиб келишди. Маросимда иштирок этган барча ушбу санъат асарларидан таътиб куришга ва ғолибларимизнинг маҳоратларига иқрор бўлишга эришдилар.

Бизнинг 3 ғолибимиз- Анна Псалтырник, Шахноза Усманова ва Умида Атаметовалардан ташқари яна 2 та иштирокчимиз- видеорецепт учун Нозима Расулова ва танловда ўзининг маҳоратини кўрсата олган Аброр Рустамовлар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.

Бундан ташқари биз яна бир танловимизнинг энг ёш иштирокчиси-Вероника Сидельниковани ҳам тақдирлашга қарор қилдик. Ёш бекамиз эндигина 9 ёш бўлишига қарамасдан оила аъзолари ва бизларни ўз пишириқлари билан хурсанд қилмоқда!