Назокат Шерматовадан сомса

Муаллиф: Назокат Шерматова

Мазали сомса – факат «Муза» билан

Жуда майин ва оғизда эрувчи.

Масаллиқлар:

  • Сомса учун катламли «Муза» хамири
  • 1 дона кичик қовоқ
  • 2 дона майда пиез
  • Туз
  • Таъбга кўра мурч
  • Бир чимдим шакар

Хамирни очиб жгут кўринишида узунлигида ёйиш, қўл билан сиқиб чўзган ҳолда имкон қадар ингичка ва узун ҳолга келтириш.

Хамирни бўлакчаларга бўламиз, масалан, мен 18 бўлакчага бўлдим. Хамирчаларни қўлимиз билан сал пачоқлаб ёямиз.

Қовоқни тозалаб қирғичдан ўтказамиз. Пиёзни майдалаб қовоққа қўшамиз, туз, мурч ва шакар сепиб аралаштирамиз. Ҳосил бўлган аралашмани ёйилган хамир устига бир текис қилиб соламиз.

Ҳоҳишингизга қараб ҳар хил сомсалар ясаш мумкин. Ўзим ҳам ҳар хил усулларини қилиб кўрганман, бу жуда қулай. Сомсаларга тухум сариғини суртиб, кунжут ва тмин сепиб 190 градусгача қиздирилган печда тилларанг тус олгунча пиширамиз.

 

Ёқимли иштаҳа!!!

  • Evgeniy Sklyarevskiy

    Описание рецепта — 4
    фото — 4
    Мастерство и оригинальность — 4

  • Фарогат Хайдарова

    Описание рецепта — 4
    фото — 4
    оригинальность — 4

  • Наргиза Кодирова

    Описание — 3
    фотографии — 4
    оригинальность рецепта — 4