Валентина Клочковадан рецепт

Муаллиф: Валентина Клочкова

Ассалому алайкум, менинг исмим Валентина Клочкова. Мен ўзимнинг маликаларим учун тез-тез сомса пишираман. Мен кўп йиллардан бери уларни хурсанд қиламан. Тайёрлаш вақтини тезлаштириш учун тайер қатламли хамирлардан фойдалана бошладим. Хар хил фирма хамирларини ишлатиб кўрдим, лекин улардан энг зўри «Муза» хамири экан.

Болалар сомсасининг тайерланиш схемаси.

1. Тайер қатламли хамирни эритамиз.

2. Товуқ филеси, 2-3 дона катошка, 1 дона пиёз, туз ва мурч қўшиб аралашмани тайерлайман.

 

Болалар учун тайёрлаётганим учун пиёзни қирғичнинг майда тишидан ўтказаман, картошка ва филени тўртбурчак қилиб тўғрайман.

Хамирни рулет шаклида ўрайман, 2 см қалинликдаги бўлакларга бўламан ва четлари юпқа ўртаси қалинроқ (пўмпалоқ ва қатламли чиқади) қилиб ёяман. Аралашмани соламан ва учбурчак шаклида тугаман. Листга чоклари пасга қилиб терамиз.

«Муза» хамиридан тахминан 20 та сомса чиқади.

Сўнг 200 градусда олдиндан қиздирилган печга 35-45 дақиқа давомида пиширамиз.

 

Ёқимли иштаҳа!

 
  • Evgeniy Sklyarevskiy

    Описание рецепта — 5
    фото — 3 – света мало, фото не совсем удачные
    Мастерство и оригинальность — 4 – удачно, что привлекли детей.

  • Хайдарова Фарогат

    Описание рецепта — 3
    фото — 3
    оригинальность — 4

  • Наргиза Кодирова

    Описание рецепта — 3
    фото — 5
    оригинальность — 4