«Мазали сомса – фақат МузА билан!» пазандалик танлови

Азиз дўстлар, миллий пишириқларимизнинг барча мухлисларини пазандалик танловида қатнашишга таклиф этамиз! Биз пишириқларни жуда яхши кўрамиз, севимли миллий таомларимиздан бири ҳам – бу қарсилдоқ ва иштаҳани қитиқловчи ҳидга эга сомса.

 

Гўштли сомса, кўк сомса ва ҳатто мевали сомса – уларнинг қай бирини танламанг, сомса тайёрлаш учун «МузА»  қатламли хамиридан фойдалансангиз у янада мазалироқ бўлади J

Ўзбекча сомса рецептлари жуда кўп, улар авлоддан-авлодга ўтиб келади. Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида сомса тайёрлашнинг ўзига хос усуллари мавжуд. Шундай экан, обуначиларимизни ўзлари биладиган сомса рецептлари билан баҳамлашишга таклиф этамиз. Биргаликда мазалироқ, шундай эмасми?! J

Танловда қатнашиш шартлари:

  1. Танлов 2017 йилнинг 18 октябридан 10 ноябрига қадар muza.uz сайтида ўтказилади
  2. Иштирокчилар сомса тайёрлаш рецептини қадам-бақадам ёзишлари керак. Ҳар бир босқич фотосуратга олиниши зарур. Ҳар бир рецептда тайёр таомнинг ёрқин ва чиройли якуний фотосурати бўлиши лозим J
  3. Сомса миллий таомлар учун «МузА» қатламли хамиридан тайёрланиши керак (маҳсулот ўрами ва хамир танлов фотосуратларида акс этиши керак)
  4. Рецептлар рус ва (ёки) ўзбек тилларида қабул қилинади
  5. Рецепт муаллифи ўзининг ҳақиқий исм-фамилиясини (тахаллусини эмас) ва алоқа учун телефон рақамини кўрсатиши зарур
  6. Танлов ФАҚАТ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси учун ўтказилади
  7. Бир нафар иштирокчидан фақат битта (1) рецепт қабул қилинади
  8. Танловга тақдим этиладиган сомса уй шароитларида маиший ошхона техникасидан (нопрофессионал ускунадан) фойдаланган ҳолда тайёрланиши зарур
  9. Сомса бевосита танлов иштирокчиси томонидан тайёрланиши керак. Интернетда топилган ва шахсан сизга тегишли бўлмаган ишлар ва ҳисоботларни тақдим этиш тақиқланади
  10. Сомса «Мазали сомса – фақат МузА билан!» танлови учун махсус тайёрланиши лозим
  11. Рецептлар 2017 йил 10 ноябр соат 20:00 гача info@muza.uz электрон почтасига қабул қилинади
  12. Танловга юборилган барча рецептлар www.muza.uz сайтида ва компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади (Facebook / Инстаграм / Телеграм)
  13. Ғолиблар 2017 йил 15 ноябр куни соат 20:00 гача «МузА»нинг Facebook тармоғидаги саҳифасида эълон қилинади
  14. Ғолибларга совғаларни топшириш маросими 2017 йил 18 ноябр куни Тошкентдаги МузА Марказида бўлиб ўтади (Манзил: Тошкент, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 47-уй). Совринлар топшириладиган вақт ҳақида ғолиблар эмаил ва/ёки телефон орқали хабардор қилинади.

Танловда учта совринли ўрин кўзда тутилган:

  1. SHIVAKI-4212 E электр мини-печи
  2. POLARIS PMG 2039A гўшт қиймалагичи (1 да 3: гўшт қиймалагич, қирғич ва тўғрагич)
  3. POLARIS PHM 3009A қўл миксери

P.S. совринлар пул эквивалентида берилмайди.

Совринлар энг кўп балл олган иштирокчиларга топширилади.

Танловга тақдим этилган ишларни (шу соҳада катта профессионал тажрибага ва пазандалик бўйича танловларда ҳакамлик қилиш тажрибасига эга) нуфузли ҳакамлар ҳайъати баҳолайди:

  • Қодирова Наргиза – Sabfatek МЧЖ бош технологи («МузА» СБ)
  • Ҳайдарова Фароғат – «МузА» Иссиқ пишириқлар марказининг бош технологи
  • Скляревский Евгений – таниқли блогер ва ўзбек таомларининг мухлиси

Ҳакамлар ҳайъати баҳони  www.muza.uz сайтида эълон қилинган ҳар бир танлов рецептига билдирилган шарҳларда қолдиради. Ҳакамлар ҳайъати таомнинг тайёрланиш технологиясини, унинг оригинал безалишини ва умумий таассуротни баҳолайди.

Баҳолаш мезонлари:

Ҳар бир танлов иши максимум 15 баллга баҳоланади. Балларнинг бўлиниши:

  • 1 дан 5 баллгача рецептнинг батафсил тавсифи учун (қадам-бақадам, ҳатто эндигина ўз фаолиятини бошлаган пазандалар учун тушунарли бўлиши керак);
  • 1 дан 5 баллгача таомнинг визуал безалиши учун (шу жумладан чиройли ва оригинал якуний фотосурат);
  • 1 дан 5 баллгача рецепт муаллифининг маҳорати учун.

Танлов ташкилотчиси: «МузА» СБ (Sabfatek МЧЖ).

Танловга ўз ишларингизни юборар экансиз, сиз билан алоқа қилиш рақамингизни унутманг. Ғолиб бўлган тақдирингизда биз у орқали сиз билан боғланишимиз мумкин. Сизларга янги пазандалик ғоялари, мазали пишириқлар ва омад тилаб қоламиз!