Биз ҳақимизда

Бизнинг Ўзбекистон бозоридаги фаолиятимиз 2001 йил 5 октябрда бошланган.

Маҳсулотлар Sveba Dahlen (Швеция), Fritsch GmbH ва Wachtel GmbH (Германия), Sofinor (Франция) каби Европа компанияларининг замонавий ускуналарида ишлаб чиқарилади.

Биз ўз фаолиятимизда айнан истеъмолчиларимиз кутган маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини берувчи энг янги технологиялар ва инновацион ишланмалардан фойдаланамиз.

Қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида халқаро сифат стандартларига амал қилинади.

Компания ходимлари турли миллат ва ёшдаги кишилардан иборат. Жамоамизда тинимсиз  меҳнати билан умумий ишга ўз ҳиссасини қўшишга ва эришилган ютуқларни кўпайтиришга интилаётган юқори малакали мутахассислар ишлайди. Корпоратив маданиятнинг юқори даражаси ва ҳар бир ишчининг салоҳиятини ривожлантириш – Компаниямизнинг келажакдаги муваффақиятидир.

Компаниямиз йирик кўргазмаларнинг доимий иштирокчиси ҳисобланади. «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуида ўтказилган  «Ўзбекистоннинг экспорт ва инвестицион салоҳияти» кўргазмасида стендимизга мамлакат  Президенти И.А. Каримов ташриф буюрди.

Биз Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 2003 йил апрель-май ойларида ўтказилган  «Энг яхши бизнес-лойиҳа» танловининг ғолибимиз.

Биз пряниклар, қатламли ва оширма қатламли хамирдан тайёрланган маҳсулотлар, қумоқ хамирли ва сулидан тайёрланган печеньелар, музлатилган яримфабрикатлар каби хамирли қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқарамиз.

Маҳсулотларимизнинг асосий афзаллиги шундаки, улар хеч қандай консервантлар ва стабилизаторларсиз  табиий хомашёлардан тайёрланганлиги боис истеъмолчилар томонидан қадрланади. 

Корхонамиз доимий равишда ишлаб чиқаришни кенгайтирган ва технологияларни такомиллаштирган ҳолда Ўзбекистон озиқ-овқат бозорини юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлашни олдига мақсад  қилган.

Кенг ассортиментда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, барқарор сифат, ҳамёнбоп нархлар ва ҳар бир мижозга индивидуал ёндашув «МУЗА» савдо белгисини бизнесда ишончли ҳамкор сифатида характерлайди.


Ширинликларни ишлаб чиқаришда биз энг аввало истеъмолчиларимиз хақида ўйлаймиз. Маҳсулотларимиз ҳар бир хонадонга қувончу-шодлик олиб киришини, бахтиёр онлар эса янада кўпайишини хоҳлаймиз!

Ўзимизга бўлган ишонч, аниқ мақсадни кўзлаш ва етакчи бўлиш – бизнинг вазифамиздир.